Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Алмазбек Атамбаевнинг рафиқасига нисбатан ҳам жиноий иш қўзғатилмоқда
16.08.2019 14:08,  
12

Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг рафиқаси Раиса Атамбаевага қарши жиноий иш қўзғатилмоқда. 

Раиса Атамбаевнинг сўзларига қараганда, ҳозирда Атамбаевнинг тарафдорлари, оила аъзолари ва яқин қариндошлари ёппасига таъқиб остига олинган. Атамбаевнинг тўнғич ўғли Сейитбек ваҳшийларча калтакланган ва уни ҳар куни сўроққа чақиришади.

Унинг маълум қилишича, “Ала-Арча” давлат қароргоҳидаги уй-жой ҳам муҳрланган. Бундан ташқари, 2002 йилда очилган оила ҳисоби ҳибсга олинган. Атамбаева ҳозирда улар яшаб турган ягона уйни ҳукумат олиб қўйишидан ташвишланмоқда.

“Ҳозиргина менга нисбатан Арабаев иши бўйича жиноий иш очишаётганини билдим. Мен ҳеч қачон судьялар ишига аралашмаганман. Сиёсат нопок иш эканини билардим ва ҳеч қачон унга аралашмасликка ҳаракат қилардим. Мен ҳаттоки қайси суд қаерда жойлашганини ва ҳеч бир судьяни билмайман”, - деган Раиса Атамбаева.

Қирғизистон президенти аппаратининг суд ислоҳоти ва қонунийлиги бўлимининг собиқ раҳбари Манас Арабаев жорий йилнинг ёз ойида қўлга олинган. У коррупцияда айбланмоқда.

Бугун Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида Алмазбек Атамбаевга нисбатан қўлланган эҳтиёт чорасини ўзгартириш масаласи кўриб чиқилди. Бишкек шаҳар суди қарорни ўзгартиришсиз қолдирди ва Алмазбек Атамбаев 26 августга қадар тергов ҳибсхонасида қолади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан