Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Амалдорларнинг ташрифи муносабати билан ёш қизларнинг нон ва туз икром этиши тўғрими?
20.01.2020 18:14,  
1941

Тарихда кучли (босқинчи) давлатлардан вакиллар келишганда шундай қилишган. Ҳали гапни бошламасдан туриб, нон ва туз беришган. "Даргоҳингдан туз тотдим, қандай сенга зулм қилай?" деб босқинчилик ҳаракати кейинга қолдирилган.

Энди, айнан қизларга келсак, қабила сардорлари ўз қизларини чиқаришган. Бировнинг қизинимас, ўзининг қизини. Чунки у халқига жавобгар, керак бўлса, қизини фидо қилишга тайёр туриши керак. "Биз урушмаймиз, пул десанг, пул берамиз, агар ниятинг маишат бўлса, қиз(лар)имни олишинг мумкин. Қавмимга тегмасанг бас".

Ҳар икки ҳолатда ҳам мақсад битта - урушнинг олдини олиш бўлганлиги айтилади.

Ўша пайтдаги анъаналар ҳозиргача сақланиб қолган экан. Негадир шу одатниям унутвормаган эканмизда. Сизлар жойларда қизларимиз юпун кийим билан чиққанига эътироз билдирасизлар. Кимўзарга танқид қиласизлар. Қалин кийимда чиқса, бўлаверармиди? Қалин кийим кийиб чиқса, индамасмидиларинг? Ёки шунчаки челлендждан қуруқ қолмай деб муносабат билдиряпсизларми?

Асоси Ислом бўлмиш миллийлигимиз қиз болани кучли амалдорнинг қаршисига чиқаришга рухсат берганми? Аслида, бу бизнинг урф-одат эмаслиги ҳақида сизларга гапириш хайф. Чунки сизлар ўзлигимизга қайтишни эмас, адолатсизлик бўлаётганини кўришни ҳуш кўрасизлар. Чунки бунда бошқа мақсад бор-да!

Бу нафақат ҳокимларнинг ташрифида, балки хориждан меҳмон келганда ҳам, олий даражадаги учрашувлар чоғидаям кузатилади. Самолётдан тушишига шундай қилинадиганлари бор. Унақа пайтда 18-20 яшар қизларимизни саралаб, алоҳида кастингдан ўтказиб, кейин чиқаришлари ғалати. Мақсад нима? Қорнини ичкарига киргандаям тўйғазволовради.

Ҳокимиятда тадбир бўлиб қолсаям мактаб, коллеж ва лицейлардан чиройли қизларни олиб кетишарди. Жаҳлим чиқиб юроврардим. Нега шу ишни қилишяпти деб. Хазм қилиш қийин бўларди. "Тинчликми" десам, "меҳмон келибди, кутволишга чиқишармиш". Эй, номард уйингга меҳмон келса, қизингни ясантирасанми?!

Сизлар қиз(лар)нинг қалинроқ кийинтирилишини хоҳлайсиз, мен эса қизларни бундай тадбирларга чиқарманглар дейман. Чунки биз тинч юртда яшаяпмиз. Урушиш учун эмас, кўришиш учун ташриф буюриладиган даврда яшаяпмиз.

Маънавият, миллийлик дейишдан олдин, одам сал нима қилаётганини англаши керак. Фикрларим билан кимларгадир ноқулайлик яратган бўлсам, узр.

Мавзуга доир мақолалар:

Совуқ бўлишига қарамай, мактаб қизлари амалдорлар олдига атлас кўйлакда олиб чиқилди (фото)

Совуқ бўлишига қарамай, мактаб ўқувчиси Шуҳрат Ғаниев олдига атлас кўйлакда олиб чиқилди

Матбуот хизмати Шуҳрат Ғаниев бундай топшириқ бермаганини айтиб, ҳаётдан ҳикмат излашга чақирди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан