Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Amazon капитализацияси ва Жефф Безоснинг бойлиги тарихий максимумга етди
7.07.2020 16:25,  
350

6 июль кунги савдоларда Американинг энг йирик онлайн чакана савдогари Amazon ширкатининг котировкалари 4 %дан кўпроққа ўсди. Nasdaq биржасида компания акциялари нархи илк бора $3000 дан ошди, ширкатнинг умумий баҳоси эса $1,5 трлн. га етди.

Amazon раҳбари Жефф Безос ўз бойлигини $172 млрд. га етказди. Реал вақт режимида миллиардерлар рейтингини кўрсатувчи Bloomberg Billionaires Index маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Бу рекорд кўрсаткичдир: бунга қадар миллиардернинг бойлиги энг кўпи $167,7 млрд. га етган эди. Бу воқеа 2018 йилнинг 4 сентябрида бўлган ва ундан кейин Безос рафиқаси билан ажрашди ва бойлигининг бир қисмини йўқотди.

Amazon котировкаларининг ўсиши кўплаб таҳлилчиларни ҳам ҳайратда қолдирди. Пандемияга қарамай компания йил бошидан бери 60 %дан ортиқроққа қимматлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан