Бразилиядига “Олимпико Педро Лудовико” стадионида кечган беллашувнинг 40-дақиқасида Родриго де Паул ҳисобни очган бўлса, 84-дақиқада Лаутаро Мартинес орадаги фарқни иккитага оширди. Эътиборли томони ҳар иккала киритилган голга аргентиналиклар етакчиси Лионель Месси ассистентлик қилди. Беллашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларида Мессининг ўзи ҳам гол киритиб, ўйинда якуний ҳисобни ўрнатди-3:0.
Шу тариқа Аргентина терма жамоаси мусобақа ярим финалига йўл олди. Ушбу босқичга Месси жамоадошлари Колумбия термасига қарши баҳс юритишади. Беллашув 7 июль куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланади.