Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америка фуқароси Самарқанддаги ширкатнинг 23% акцияларини сотиб олди
7.11.2019 18:12,  
564

“Тошкент” фонд биржаси маълумотларига кўра, Америка Қўшма Штатлари фуқароси Алберт Биняминов “Самарқанд бурғу асбоби” АЖнинг 214146 дона акцияларини сотиб олди. Акциялар пакети жами акцияларнинг 23,452 фоизиини ташкил қилади.

Spot маълумотларига кўра, Биняминов 2018 йилнинг январ ойида ҳам шу компаниянинг акцияларини сотиб олган. Умумий ҳисобда 107634 дона акция харид қилинган.

Компаниянинг 38% акциялари “Темир бетон 2004” МЧЖга, 25,28% акцияси 4 нафар Қозоғистон фуқароларига тегишли. 140 нафар жисмоний шахслар қўлида эса 21,7% акция мавжуд. Айнан кимларнинг акциялари сотилганига аниқлик киритилмаган.

“Самарқанд бурғу асбоби” АЖ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қидириш, туннеллар ва гидротехника иншоотларини қуришда тешикларни ва қудуқларни бурғилаш учун карбидли бурғулаш битларини ишлаб чиқаради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан