Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Амирсой» тоғ-чанғи курортига олиб борувчи март ойида чўккан йўл экспертизадан ўтмагани маълум бўлди
30.05.2021 20:36,  
216

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги «Амирсой» тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлида 2021 йилнинг март ойида содир бўлган кўчки оқибатида автомобиль йўлига жиддий зарар етганди. Сенатнинг 29 майда ўтказилган ўн бешинчи ялпи мажлисида ҳолат юз беришидан олдин автомобиль йўли қайта экспертизадан ўтказилмагани маълум қилинди.

Қайд этилишича, «Амирсой» тоғ курортига олиб борувчи автомобиль йўлини қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилиб, камчиликлар мавжудлиги сабабли меъёрий ҳужжатлар талабларига тўлиқ мослаштириб, қайтадан экспертизадан ўтказиш лозимлиги тўғрисида хулоса берилган.

Шундан сўнг яна икки маротаба Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан Тошкент вилояти автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармасига «Амирсой» тоғ курортига олиб борувчи автомобиль йўлини қуриш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини қайта экспертизадан ўтказмасдан туриб, қурилиш ишларини олиб бориш мумкин эмаслиги тўғрисида хатлар юборилган.

Шунга қарамай «Тошкент вилояти минтақавий йўлларга буюртмачи хизмати» давлат унитар корхонаси томонидан йўл қурилиши давом эттирилиб, якунига етказилган.

Оқибатда март ойида айнан мазкур йўлда кўчки содир бўлиб, автомобиль йўлига жиддий зарар етказилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан