«Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари Манзурахон Юнусова ишдан кетдими» сарлавҳаси остида тарқалган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.
М.П.Юнусова 2020 йилга қадар Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Ҳозирги кунда ўз аризасига биноан вазифасидан озод этилди.
«Давлат томонидан таълим йўналишига берилаётган эътиборни инобатга олиб Сиёсий фанлар номзоди М.П.Юнусова кейинги фаолиятини таълим тизимида олиб боради» - дейилади ҳокимлик баёнотида.