Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
4.04.2021 23:11,  
450

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 3 апрель куни 4 та машина: «Cobalt», «Nexia-3», «Lacetti», «Damas» иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ҳолат 3 апрель куни соат 15:40 ларда Андижон вилояти Шаҳрихон тумани Карнайчи маҳалласи ҳудудидан ўтган А-373 М-39 автомобиль йўлининг 407-километрида содир бўлган. Мазкур йўлда 4 та машина: «Cobalt», «Nexia-3», «Lacetti», «Damas» тўқнашиб кетган:

  • ҳайдовчи, 1980 йилда туғилган З.И. бошқарувидаги «Cobalt» русумли;
  • ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган Х.Қ. бошқарувидаги «Nexia-3» русумли;
  • ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган А.Х. бошқарувидаги «Lacetti» русумли;
  • ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган А.С. бошқарувидаги «Damas» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, йўл транспорт ҳодисаси оқибатида «Сobalt» русумли автомобиль ҳайдовчиси З.И. ҳамда «Damas» русумли автомобиль йўловчиси М.А.ларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ЙТҲ юзасидан Шаҳрихон тумани Ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув сабабларига ойдинлик киритилмоқда

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан