Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда автомашина салонида қисилиб қолган ҳайдовчи шифохонада вафот этди
8.08.2021 12:08,  
401

Андижон вилоятининг Асака туманида юк автомобилини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомашина салонида қисилиб қолган ҳайдовчи шифохонада вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, туманнинг «Беруний» маҳалласи ҳудудидан ўтган 4Р-112 Фарғона ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 165 километрида Фарғона шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро Х.Н. «ЗИЛ-138» русумли юк автомашинаси ҳамда ГКБ-819 русумли тиркамани бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомашина ва тиркама йўл четига ағдарилиб, ҳайдовчи автомашина салонида қисилиб қолган. Натижада ҳайдовчи Асака тумани шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими томонидан кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, шифохонада вафот этган.

Воқеа жойи ўрганилганда йўлга ётиқ чизиқлари чизилгани, йўл белгилари мавжудлиги, куннинг ёруғ вақти, йўлнинг қатнов қисмида нуқсонлар мавжуд эмаслиги аниқланган. Ҳолат юзасидан Асака туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ЙТҲ сабаби ва оқибати вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Саидолим Зингиров бошчилигида жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинган ва тегишли вазифалар белгилаб олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан