Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда автомобил ҳаракати кўпайгани учун “Avtocon” ва “Мультирадар” ўрнатилди
1.05.2020 12:05,  
271

Андижон вилоятининг айрим ҳудудларида 30 апрель кунидан бошлаб махсус комиссия қарорида белгиланган вақтларда транспорт воситаларининг ҳаракати анча кўпайди.

Сабаби карантин ҳолатининг юмшатилиши, фуқароларни иш жойига бориб келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи навбатда зарур бўлган маҳсулотларни харид қилиш учун транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда белгиланган вақтларда кўчага чиқишлари мумкинлиги тўғрисидаги тартиб жорий этилди.

Шундай экан, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида серқатнов бўлган йўлларга транспорт воситалари тезлигини назорат қилувчи "Avtocon" ва "Мультирадар" тезлик ўлчаш қурилмалари ўрнатилиб, хизмат олиб борилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ вилоят ҳудудида ҳаракатланувчи барча ҳайдовчилардан тезликни меъёридан оширмаслигларини сўраб, тезлик ўлчовчи радарлар вилоят ҳудуди бўйлаб белгиланган жойларга ўрнатилганлиги тўғрисида огоҳлантирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан