Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Aндижонда бошсиз мурда топилди
24.12.2019 16:45,  
14261

Андижон тумани «Бешбўйноқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшаб келган 1976 йилда туғилган фуқаро И.Н.нинг мурдаси Қорадарё дарёсининг Олтинкўл тумани «Маданий меҳнат-2» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан бошсиз ҳолда, қотиллик аломатлари билан топилган.

Мазкур ҳолат бўйича 16 декабрь куни Андижон тумани прокурори томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Шу куннинг ўзида вилоят прокуратурасининг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими тергов ҳаракатлари бошланган.

И.Н.нинг ўлими сабабларини, унинг танасидаги тан жароҳатларининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланиб, дастлабки маълумотномаси олинган ва иш ҳужжатларига қўшилган. Жиноят иши доирасида судга оид биологик экспертиза, судга оид физик-техника экспертизалари тайинланган.

Бундан ташқари, тергов давомида И.Н.нинг жасади топилган Қорадарё дарёсининг Олтинкўл тумани «Маданий меҳнат-2» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан 1,5—2 километр юқори оқимидан номаълум шахсга тегишли одам бош суяги топилиб, бу бўйича ҳам суд-тиббий экаспертизаси тайинланган.

«Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда», — дейилади вилоят прокуратураси хабарида.

Айни вақтда, 21 декабрь куни ижтимоий тармоқларда мазкур ҳолатга алоқадор айрим хабарлар тарқалган. Таъкидланишича, уч боланинг отаси бўлган И.Н. Андижон тумани газ таъминоти бўлими омборхонасида ёлланма ишчи бўлиб ишлаган. «Уни шу идора раҳбари С.Х. ваҳшийларча ўлдириб, яъни калласини узиб, каналга ташлаган», — дейилади хабарларда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан «Ҳудудгаз Андижон» компанияси берган баёнотга кўра, И.Н. корхона ишчиси эмас, у билан ҳеч қандай шартнома тузилмаган. Шунингдек, С.Х. гумонланувчи сифатида қўлга олинмаган ва унга нисбатан ҳеч қандай жиноий иш қўзғатилмаган.

Компаниянинг қайд этишича, фақат «Андижонтумангаз» филиалининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш муҳандиси Ш.Қ. ИИБ томонидан тергов-суриштирув ишларига жалб этилган, лекин у нима сабабдан терговга жалб этилганига аниқлик киритилмаган.

«Ижтимоий тармоқда тарқатилган маълумотлар асосида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тергов-суриштирув ҳаракатлари ҳамда текширувлар олиб борилмоқда», — дея қўшимча қилинган компания ахборотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан