Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда чувалчанг боқувчилар бирлашмаси тузилади
7.03.2021 11:31,  
280

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида Ўзбекистон сўлжон (чувалчанг) боқувчилар бирлашмасини тузиш бўйича таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Таъкидланишича, ёмғир чувалчанглари ернинг мелиоратив ҳолатини, ҳосилдорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади. Ўзбекистонда калифорния чувалчангларини боқиш, бу орқали ер учун энг фойдали табиий ўғит – гумус ишлаб чиқариш ХХ асрнинг саксонинчи йиллари охирида Андижон вилояти Хонобод шаҳридаги «Дўстлик» жамоа хўжалигида бошланган.

Ҳозирда республиканинг турли ҳудудларида чувалчанг боқиш билан шуғулланаётган тадбиркорлар бор, аммо улар тарқоқ ҳолда иш юритиб келмоқда. Чувалчанг боқувчиларни қўллаб-қувватлаш, уларга услубий ва амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида тадбиркор Рустам Усмонов ташаббуси билан «Биогумус» Ўзбекистон сўлжон (чувалчанг) боқувчилар бирлашмасини ташкил этиш бўйича ўтказилган таъсис йиғилишида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида чувалчанг боқиш билан шуғулланаётган тадбиркорлар иштирок этган.

«Мақсадимиз — чувалчанг боқувчиларга илмий, молиявий ва амалий ёрдам кўрсатиш. Илмий асосда тоза ва соф биогумус маҳсулоти ҳамда биомасса етиштириш орқали экин майдонлари унумдорлигини ошириш, табиий соф қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришга ёрдам бериш. Қолаверса, биогумус маҳсулотини экспорт қилишни йўлга қўйишдир», — дейди тадбиркор Р. Усмонов.

Йиғилишда чувалчанг боқиш орқали биогумус тайёрланиши, бу қишлоқ хўжалиги ривожида муҳим аҳамият касб этиши, қолаверса, мазкур фаолият катта даромад манбаи эканлиги алоҳида таъкидланган. Унда уюшма низоми тасдиқланиб, кузатув кенгаши ва ижро органи раҳбар ва аъзолари сайланган. Шунингдек, бирлашмани тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича вазифалар белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан