Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда ҳайдовчи "Спарк" автомобилида икки нафар вояга етмаган пиёдани уриб юборд
15.09.2021 09:30,  
198

Ижтимоий тармоқда тарқалган Андижонда "Spark" ҳайдовчиси икки нафар пиёдани уриб юборгани юзасидан ЙҲХББ маълумот берди.

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни соат 16:00 ларда Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Бобур шоҳ кўчасида жойлашган "Абу сахий" савдо дўкони яқинида ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Ф.Н. "Spark" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган, вояга етмаган, 2005 йилда туғилган М.Б ҳамда 2011 йилда туғилган М.А.ларни уриб юборган.

Натижада иккала пиёда ҳам тан жароҳатлари олиб вилоят шифохонасига ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан