Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда "Ҳизб ут-Таҳрир" ғояларини тарғиб қилган 12 нафар шахс ушланди
24.12.2021 17:49,  
353

22 декабрь куни Андижон вилоятида истиқомат қилувчи Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган "Ҳизб ут-Таҳрир" диний-экстремистик ташкилоти тарафдорларининг фаолиятига чек қуйилди. Бу ҳақда ДХХ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, муқаддам "Ҳизб ут-Таҳрир" сафида фаолият олиб борганлиги учун узоқ йиллар жазо муддатини ўтаб чиққан 51 ёшли А.А. жиноий фаолиятини тиклаб, 11 нафар собиқ ғоядошларини ўзининг ноқонуний ҳаракатларига жалб қилган.

Ушбу шахсларнинг барчаси муқаддам "Ҳизб ут-Таҳрир" ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиқишган.

Улар интернет тармоғи орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиш ва шу йўл билан сафларини кенгайтиришга қаратилган ноқонуний хатти-ҳаракатларни содир этишган.

Ҳибсга олинган шахсларда экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қуйилган.

Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан