Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда катта сув қувури ёрилиб кетди (видео)
10.01.2021 22:51,  
343

Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи «Хонобод—Андижон» марказий сув қувурининг Андижон тумани «Хортум» маҳалласида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида 9 январь куни носозлик юзага келди. Айни вақтда Андижон шаҳрида ичимлик суви таъминотида муаммолар юзага келган.

«Андижон сув таъминоти» компанияси ушбу носозлик оқибатида 11-12 январь кунлари аҳолига сув етказиб беришда узилиш юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Шу муносабат билан, компания Андижон шаҳри аҳолисидан узр сўраган ҳолда, уларни ичимлик суви захирасини яратиб олишга чақирган.

«Ушбу носозликни бартараф этиш мақсадида зарурий чоралар кўрилмоқда ва носозликни бартараф этиш учун шу йилнинг 11-12 январь кунлари аҳолига сув етказиб бериш таъминотида узилиш юзага келиши мумкин. Носозликни бартараф этиш жараёнида Андижон шаҳрига Жалақудуқ туманида жойлашган «Пахтакор» ер ости сув иншооти орқали тоза ичимлик суви етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, 20 дона махсус сув ташиш транспорт воситалари хизматга шай ҳолатга келтирилди.

«Андижон сув таъминоти» МЧЖ Андижон шаҳри аҳолисидан ичимлик суви захирасини яратиб олишларини сўраган ҳолда, юзага келган ҳолат юзасидан узр сўрайди», дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан эълон қилинган хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан