Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда ўзини сувга ташлаган 18 ёшли қиз ва уни қутқармоқчи бўлиб, чўкиб кетган бобонинг жасадлари топилди
7.01.2021 10:19,  
630

Андижон вилоятининг Балиқчи туманида 2020 йил 16 декабр куни жонига қасд қилиб, ўзини сувга ташлаган 18 ёшли қиз ва уни қутқармоқчи бўлган 65 ёшли отахон ҳам сувда оқиб кетгани ҳақида хабар берилган эди
 Олиб борилган қидирув ишлари натижасида бобо ва набиранинг жасади сувдан олиб чиқилди. Бу ҳақда "Замон" информасион дастурида хабар берилди. 
Келтирилишича, 9 кун давомидаги ўрганишлар, 26 та гуруҳнинг сувда олиб борган қидириш ишлари натижасида фуқароларнинг жасадлари топилган. Андижон вилояти ФВБ гуруҳ командирининг маълум қилишича, бобо ва набирани қидириш, дастлаб,  улар чўкиб кетган жойдан бошланган. Бир кунда 4-5 км масофадаги ҳудудларда излаш ишлари олиб борилган. Натижада, воқеа содир бўлган жойдан 10 км узоқликдан бобо ва набиранинг жасадлар топилган.
Айни пайтда қизнинг нима сабабдан ўзини сувга ташлагани юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан