Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда видеоси тарқалган ЙПХ ходими ишдан олинди
15.12.2021 08:39,  
507

Ижтимоий тармоқда «ЙПХ ходими ҳайдовчига қўпол муомалада бўлди» изоҳи билан тарқалган видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилди.

«2021 йил 27 ноябрь куни хизмат мобайнида, ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот давомида оғир-вазмин бўлмасдан, мулоҳаза билан иш олиб бориш ўрнига, фуқарога баланд овозда, қўпол муносабатда бўлиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходими Б.Бадинов эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши бўйича хулоса қилинди», дейилади ЙҲХББ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан