Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда яна 8 нафар бемор коронавирусдан соғайди
21.04.2020 16:23,  
182

Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 8 нафар бемор буткул соғайди. Улар вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси  масъуллари иштирокида Андижон шаҳридаги “Корона медлайн” хусусий шифохонасига реабилитация учун кузатилди.

Соғайганлардан 4 нафар эркак, 4 нафари аёл киши. Уларнинг 1 нафари талаба, 2 нафари нафақада, 1 нафари кичик тиббиёт ходими, 2 нафари вояга етмаган, 2 нафари турли соҳа вакилларидан иборат.   

Соғайганлардан 3 нафари Жалақудуқ тумани ҳамда 5 нафари Андижон шаҳрида яшовчи фуқароларни ташкил қилади. 

Ушбу беморларда Коронавирус инфекцияси аниқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган. Сўнгги текширувлар ушбу беморларда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Мазкур шифохонада шу пайтга қадар 12 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 20 нафарга етди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан