Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонда ЙПХ ходимларининг хизматига тўсқинлик қилган фуқароларга нисбатан қамоқ жазоси қўлланилди
13.05.2021 15:28,  
285

Жорий йилнинг 11 май куни Мархамат туманига жамоат тартибини сақлаш учун жалб этилган Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ инспектори К.Жалилов хизмат вазифасини бажараётган вақтида «Мерседес» русумли автомашина ҳайдовчиси транспорт воситасининг давлат рақам белгисини кўринишини яширган ҳолда, тўхташ таъқиқланган жойда тўхтаганлиги сабабли ҳайдовчи О.М.дан тегишли ҳужжатларини сўраган вақтида ҳайдовчи ходимга фаол қаршилик кўрсатиб ҳужжатларни тақдим этмаган. Бир оз вақт оралиғида бир неча фуқаролар тўпланиб ходимнинг хизматига тўсқинлик қилишган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

"Ходим ҳолат юзасидан туман ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳужжатларни қўриб чиқилиши учун жиноят ишлари бўйича Марҳамат туман судига юборилган.

Жорий йилнинг 12 май куни мазкур ҳолат юзасидан суднинг очиқ мажлиси бўлиб ўтиб фуқаролар, О.М.га БҲМнинг 3 миқдорида, К.М.га ва Ш.А.га 1 миқдорида, М.Ж.га 2 миқдорида жарима жазоси белгиланган ҳамда фуқаролар Ф.Х., А.Т., А.Ю.ларга нисбатан 5 сутка ва М.М. ҳамда Б.Н.ларга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан