Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Андижонлик аёл эри билан жанжаллашиб қолиб, уни пичоқлаб ўлдирди
27.05.2021 13:54,  
287

Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани яшовчи 40 ёшли аёл эри билан жанжаллашиб қолиб, уни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда «Дарё»маълум қилган.

Аниқланишича, 2021 йилнинг 22 май куни соат 14:00 да (Андижон шаҳар, Боғишамол даҳасида рўйхатда туриб, Хўжаобод тумани, «Мустақилликнинг 27 йиллиги» маҳалласида яшовчи) фуқаро А.М. турмуш ўртоғи А.А. билан Андижон тумани, Хакан қишлоғи, «Қурама» маҳалласида ўзаро жанжаллашган.

Жанжал оқибатида А.М. ёнида олиб келган чалабзар пичоғи билан эрининг кўкрак қафаси олд ва орқа қисмига уч маротаба уриб тан жароҳати етказган. Натижада А.А. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган.

Қўшимча қилинишича, жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Андижон туман прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан