Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Андижонлик қайси ифлос менга бир сўмини бериб қўйяпти?». Шуҳрат Абдураҳмоновнинг учинчи аудиоси тарқалди
19.11.2020 21:37,  
2773

«Битта-иккита сассиқ, ҳамманг ҳар ёқдан келгансан… Айт сенлар ҳам. Шармандамисан, виждонинг борми, ориятинг борми? Менга эмас Андижон. Ҳей ифлос, нима деяпсан сен Андижонни? Хоҳласанг, беш-олтитанг автобусга ўтиргин-да, бор, ўтиб кел Фарғонага, Наманганга, ташкилотларига бор. Нимадан қолиб кетаётган эканман мен Андижонда.

Алишер Усмонов деган ҳооов миллиардер Наманганда туғилган экан. 50 миллион доллар пул берар экан. Наманганда мана шунақа қилиб туманларни обод қилар экан. Андижонлик қайси ифлос менга бир сўм пулини бериб қўйяпти? Наманганда 50 миллион долларга у нима қиляпти-ю, бир сўм пули йўқ Андижон нима қиляпти? Солиштириб кўр. Бутун республика келди Наманганга. Ҳаммаси келишиб тайёр пулни ея олмаяпти», — деган Андижон вилояти ҳокими.

Аввалроқ, тахминан, 7 ноябрда интернетда Шуҳрат Абдураҳмонов унга «сассиқ гапирган» марҳаматлик уч аёлни 15 суткага қаматгани ҳақида гапирган аудио тарқалганди. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати бу аудиоёзув икки йил аввалги эканини таъкидлаган, бироқ ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳокимликнинг бу баёнотини шубҳа остига олиб, хусусан, марҳаматлик аёлларнинг норозилиги 2020 йил октябрь ойи охирида юз берганини кўрсатиб ўтган эди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур аудиоёзувга муносабат билдираркан, бу гаплар қачон айтилгани аҳамиятсиз эканини таъкидлаб, Андижон ҳокимини «Ленин бошлаган бошқарувнинг содиқ вориси» деб атаганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан