Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ангор ва Шўрчи тумани ҳокимлари интизомий жазога тортилди
17.11.2021 08:59,  
38

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида видеоселектор тарзида ўтган ҳокимлик соати йиғилишида «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга оширишга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси муҳокама этилди. Вилоят ҳокими Тўра Боболов бу борада эришилаётган натижаларни эътироф этган ҳолда жойларда сусткашликка йўл қўяётган айрим мутасаддилар фаолиятини кескин танқид қилди.

«Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида 2020 йилда Ангор ва Шўрчи туманларини рақамли трансформация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун мазкур туманлар ҳокимлари интизомий жазога тортилди.

Йиғилишда, шунингдек, вилоятда экспорт прогноз параметрларининг бажарилиши, «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар билан ишлаш ҳолати атрофлича таҳлил қилинди. Бу борада белгиланган вазифалар ижроси, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш, шунингдек, кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилиб, тегишли чора-тадбирлар белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан