Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Ангрен шаҳар ободонлаштириш бошқармаси собиқ раҳбари А.И., «А.С.» МЧЖ раҳбари Х.И., «Ж.Т.» МЧЖ раҳбари Ж.А. ва бошқалар 2019 йилда шаҳарда амалга оширилган ободонлаштириш ишларида сметада назарда тутилган ишларнинг тўлиқ бажарилмаганлиги натижасида,бюджетдан ажратилган 638,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига таяниб Darakchi.uz ёзмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ва 207-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.