Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ангренда вагонларига кўмир ортилган поезд ағдарилиб кетди
19.12.2021 19:00,  
213

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 19 декабрь куни соат 05:03 да Тошкент вилояти Ангрен шаҳридан 19 км шарқий йўналишда жойлашган “Ўзбеккўмир” АЖга қарашли “Ангрен кўмир кони”нинг (разрез) ҳудудидаги темир йўлда 010-сонли локомотив состав электровознинг сиқилган ҳавосиз қолиши оқибатида бошқарувсиз ҳаракатланган ва 1-йўлда ҳаракатланиб кетаётган 017-сонли локомотив составига урилган.

Натижада жами 33 та юк вагонидан 20 та вагон темир йўли изидан чиқиб, ағдарилган.

Ҳодиса оқибатида 010-сонли локомотив состави машинисти ва унинг ёрдамчиси енгил тан жароҳати олган. Улар Ангрен шаҳар шифохонасига юборилган.

Мазкур ҳолат оқибатларини бартараф этиш мақсадида воқеа жойига “Ўзбеккўмир” АЖ тасарруфидаги “Темир йўл транспорт” филиалидан 2та юк крани, 2 та погрузчик ва 50 нафар ишчи-ходимлар жалб этилган. Бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

Содир бўлган ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан