Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ангрендаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони 7 кишига етди. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилди
24.05.2021 19:00,  
844

Ангренда йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ЙТҲда 8 транспорт воситаси иштирок этгани ҳамда 5 киши вафот этгани ҳақида маълум қилганди. Тергов департаменти воқеа бўйича қўшимча маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 24 май куни соат 9:00 ларда фуқаро 40 ёшли М.У. бошқарувида бўлган тиркамали MAN русумли юк машинасида Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтган А-373 М-39 Тошкент–Ўш автомобиль йўли бўйлаб Ўш йўналишидан Тошкент йўналиши бўйича бошқариб, ушбу йўлнинг 183-километрда рул бошқарувини йўқотган.

Оқибатда йўналиш бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган темир йўл кесишмасига етмасдан тўхтаб турган фуқаро 43 ёшли И.О. бошқарувида бўлган Lacetti, 30 ёшли К.Р. бошқарувида бўлган Nexia-2, 44 ёшли Э.М. бошқарувидаги Cobalt, 46 ёшли И.О. бошқарувидаги Lacetti, 45 ёшли М.З. бошқарувидаги Lacetti, 39 ёшли К.М. бошқарувидаги Nexia-3 ва Matiz русумли автомашиналар билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

ЙТҲ оқибатида жами 7 нафар шахс ҳодиса жойида вафот этган ва 14 нафар шахс олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан