Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими хабар бермоқда.
Томонлар Украинадаги можаро ва музокара жараёнига оид масалаларни муҳокама қилдилар.
Туркия раҳбари вазият кундан-кунга қайғули бўлиб бораётганини таъкидлаб, ярадорлар ва тинч аҳолини Мариуполдан эвакуация қилишни таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Анқара музокаралар жараёнига, жумладан воситачилик саъй-ҳаракатларига барча зарур ёрдам кўрсатишга тайёр.
Эрдўған Украина учун хавфсизлик кафолати бўлиш масаласига ижобий қарашини таъкидлади.