Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Антисептикдан вафот этган қизнинг онаси ишлаб чиқарувчи компанияни судга берди
8.02.2021 19:59,  
516

АҚШда санитайзерни истеъмол қилганидан сўнг вафот этган аёлнинг онаси компенсация тўлашни талаб қилиб дезинфекцияловчи восита ишлаб чиқарувчи компанияни судга берди, дея маълум қилди KSDK телеканали.

Хабарларга кўра, 32 ёшли Кайла Стагнер 2020 йил 30 май куни Миссури штати Сент-Луис шаҳар атрофида жойлашган шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Суд даъвосига кўра, ичкиликка ружу қўйган аёл бир неча милилитр Blumen Advanced Instant Sanitizer антисептикини ичган. Суд тиббий экспертиза хулосасига кўра, у ўткир метанол билан заҳарланиш натижасида вафот этган.

Ҳужжатларга кўра, антисептик таркибида этанол қайд этилган. Ушбу санитайзер ўрнига эса маҳсулот қадоғида кўрсатилмаган ҳаёт учун хавфли метанол бўлган.

«Текширув натижаларига кўра, қўл учун дезинфекцияловчи восита таркибида ҳалокатли даражада метанол бўлган... Уни муайян миқдорда ютиш ўлимга олиб келади», — дейилади суд даъвосида.

Стагнерлар оиласи 75 минг доллар миқдорида товон пули талаб қилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан