Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Apple iOS 14 операцион тизимини тақдим этди
23.06.2020 18:14,  
137

Apple корпорацияси iOS 14 операцион тизим талқинини янгича – iPhoneOS (ёки iPhone OS) номи билан чиқариши ҳақида хабар тарқалган эди. Аммо бу маълумотлар ўзини оқламади – WWDC 2020 тадбири доирасида iOS 14 тақдим этилди.

Ўн тўртинчи операцион тизим талқинида iPhone’нинг асосий экрани тубдан ўзгарди – энди виджетларни, яъни бошқа иловаларнинг туйнукчаларини жойлаштириш ва ўлчамларини ўзгартириш мумкин.

Яна бир янгилик Smart Stack виджети бўлиб, сутка давомида долзарблигига қараб фаол иловаларни кўрсатади.

iOS 14 да иловалар кутубхонаси ҳам кўзда тутилган – иловалар гуруҳлар ва рўйхатлар кўринишида жойлашади. Айни шу кутубхона асосий саҳифадаги иловани яшириш имконини ҳам беради.

Янги операцион тизим видеони фон тартибида кўриш имконини ҳам тақдим этмоқда. Яъни видеонинг экрандаги катталигини бошқариш орқали бир пайтнинг ўзида бошқа иловалар билан ҳам ишлаш мумкин.

Siri овозли ёрдамчиси учун экраннинг қуйи қисмида кичик жой ажратилган. Apple Translate функциялари қаторида синхрон таржимон ҳам пайдо бўлди.

Apple корпорацияси ушбу тадбирда яна iPad OS 14, watchOS 7 ва macOS Big Sur операцион тизимларини ҳам тақдим этди. Янги iPad OS 14 ҳам худди янги iOS 14 каби виджетлар билан ишлаш функцияларига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан