Apple янги моделдаги смартфонлари савдосини жонлантириш мақсадида эски русумлардаги айфонларини секинлаштириши фош этилган. Харидорлари бир неча бор судлашган бўлса-да, Apple яна шу қилиғини қўймаган ва рақибининг масхарасига сабаб бўлган.
АҚШдаги айфон эгаларининг охирги жамоавий даъволари туфайли Apple уларга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида компенсация тўлашга розилигини билдирган. Булар қуйидаги русумларга мансуб смартфонлардир:
- iPhone 6
- iPhone 6 Plus
- iPhone 6s
- iPhone 6s Plus
- iPhone 7
- iPhone 7 Plus
- iPhone SE
Мазкур ариза кўриб чиқилаётган округ судьяси Эдвард Ж. Дэвила ҳам бунга розилигини билдирган, аммо коронавирус пандемияси сабабли муддатни чўзишини айтган.