Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Apple" янги "iPhone"лар, "iPad" ва еттинчи авлод "Apple Watch" тақдимотини ўтказди
15.09.2021 09:29,  
112

АҚШнинг Купертино шаҳрида "Apple" ўзининг йиллик тақдимотини ўтказди.

Унда янги "iPhone 13" унинг мини-версияси, ”iPhone 13 Pro“ ва ”iPhone 13 Pro Мах"ни тақдим қилди. Тадбирда, шунингдек, бошқа "Apple" қурилмалари, жумладан, кейинги авлод ”iPad“ ва еттинчи авлод "ақлли соатлар» — "Apple Watch" намойиш этилди.

Тақдимотда маҳсулотларнинг нархлари ҳақида ҳам маълумот берилди. Унга кўра, "iPhone 13 Pro" нархи 999, "iPhone 13 Pro Мах"нинг баҳоси эса 1099 доллардан бошланади. Қурилмаларнинг 128, 256, 512 ГБ ички хотирага эга версиялари мавжуд. Шунингдек, илк бора 1ТБ варианти ҳам сотувга чиқарилади.

Батарея қуввати ҳам аввалгиларига қараганда яхшиланган. Улар "iPhone" тарихидаги энг яхшиси эканлилиги айтилмоқда.

Янги "iPhone"лар иккита ўлчамга эга бўлади: "Pro" ва "Pro Мах" дисплей ўлчамлари мос равишда 6,1 ва 6,7 ​​дюймга тенг бўлади.

"iPhone 13" тўрт рангда чиқарилмоқда: қора, тилла, кумуш ва мовий рангда.

Қурилмалар "А15 bionic" процессори билан жиҳозланган ва улар аввалгиларидан кучли экани айтилмоқда.

Компаниянинг яна бир маҳсулоти "Apple Watch 7" 2021 йил охирида сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Унинг нархи 399 АҚШ долларидан бошланади.

Яна бир маҳсулот "iPad mini" келгуси ҳафта АҚШда сотувга чиқарилади ва унинг нархи 499 доллардан бошланади.

Тақдимотдаги яна бир маҳсулот "iPad" бўлиб, у 12 мегапикселли кенг бурчакли олд камерага эга. Қурилма "Apple Pencil" клавиатураси ва қаламини қўллаб-қувватлайди. Кулранг ва кумуш рангларда чиқарилган ушбу қурилманинг нархи 329 доллардан бошланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан