Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ақлвой” телеканалида яланғоч аёлларнинг суратини эфирга узатганлар жазоланди
20.06.2021 08:26,  
1242

Сўнгги кунларда “Ақлвой” телеканали орқали намойиш этилган “Шахризода. Айтилмаган ҳикоялар” ва “Арт-Одиссей” мультсериалларидаги 2 та лавҳа кенг жамоатчилик орасида катта муҳокамага сабаб бўлди.

Афсус билан шуни тан оламизки, болаларда янгиликка интилиш, уларни жаҳон маданий мероси билан таништириш, атроф-муҳитни ўрганишга қизиқиш уйғотишга қаратилган контент танланганига қарамай, унинг ичида кичик ёшдаги болалар учун номаъқул бўлган саҳналар инсон омили сабаб эфирга узатилган.⠀

Шуни маълум қиламизки, “Ақлвой” телеканали ҳар жиҳатдан ҳали жуда ёш ва жорий йилнинг 22 мартидан бошлаб тест режимида эфирга узатиб борилмоқда. Том маънода каналимиз энди оёққа турмоқда. Йўл қўйилган хатолар, албатта, каналимизнинг келгусида эҳтиёткорликка амал қилишига, унинг янада яхшиланиши, қизиқарли ва фойдали бўлишига туртки бўлади.
Ушбу йўл қўйилган хато бўйича бутун канал иждодкорлари керакли танбеҳни олди. Улар яна бир бор Ўзбекистон Республикасининг “Болаларни уларнинг соғлигига зиён етказувчи ахборотлардан ҳимоя қилиш” тўғрисидаги қонун талаблари билан таништириб чиқилди ва ушбу қонун бузилиш ҳолатларида интизомий жазо қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилди. Шунингдек, контент назорати кучайтирилиши учун қўшимча ходим ишга олинади.

Келажакда юқоридаги каби хатоларга йўл қўйилмаслик учун дубляж билан шуғулланаётган компаниялар билан қўшимча келишувлар амалга оширилди. Энди уларга маънавиятимизга зид бўлган лавҳалар ҳақида маълумот бериб туриш мажбурияти топширилади.⠀
Яна бир бор барча телетомошабинларга йўл қўйилган хатога бефарқ бўлмаганликлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Айнан сиз туфайли каналимиз ўсиб, ривожланиб, яхшиланиб боради. “Ақлвой” телеканали янги илмий-оммабоп дастурлар ва ранг-баранг киномаҳсулотлар билан болаларни қувонтиришда давом этади.v

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан