Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Беларусга қарши санкциялар киритилишини эълон қилди
30.05.2021 16:29,  
92

23 май куни Минскда Ryanair самолёти мажбуран қўндирилгани сабабли АҚШ Беларусга қарши санкцияларнинг бир қисмини қайта тиклайди ва янги санкциялар тайёрламоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки маълум қилди.

3 июн куни АҚШ Беларуснинг давлатга қарашли тўққизта ташкилотидан илгари олиб ташланган санкцияларни тиклайди. Америкаликларга бу ташкилотлар билан операциялар ўтказиш тақиқланади.

Псакининг қўшимча қилишича, АҚШ Евроиттифоқ ва бошқа ҳамкорлари билан Лукашенконинг ён-атрофидагиларга қарши жорий этиладиган санкциялар рўйхатини тузмоқда.

Оқ уй Ryanair самолётининг Минскда мажбуран қўндирилишини «халқаро меъёрларни ҳақорат қилиш» ва «фундаментал эркинликларга нисбатан ҳужум», деб атаган.  

Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Минск аэропорти матбуот хизмати Афинадан Вильнюсга учган самолёт «миналаштириш» ҳақидаги хабардан сўнг мажбуран қўндирилганини маълум қилганди. Самолёт бортида Беларусда экстремистик, деб тан олинган NEXTA Telegram-каналининг собиқ муҳаррири ва асосчиларидан бири Роман Протасевич ва унинг севгилиси Софья Сапега бўлган. Улар самолёт қўнгач қўлга олинган.

Европа Иттифоқи ва Ryanair авиакомпанияси бу воқеани «давлат ҳомийлигидаги қароқчилик» деб атади. ЕИ авиакомпаниялари Беларусь ҳудуди устидан парвозларни тўхтатди ва «Белавиа» компаниясига Евроиттифоқ мамлакатларига учиш тақиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан