Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ эвакуацияни тугатди. Америкаликларнинг охирги самолёти Афғонистонни тарк этди
31.08.2021 09:07,  
174

АҚШ Афғонистондан ўз аскарларини олиб чиқиш ишларини тугатди. Бу ҳақда Пентагонга асосланиб «Reuters» хабар бермоқда. Тошкент вақти билан 31 августга ўтар кечаси америкалик аскарлар бўлган охирги С-17 ҳарбий самолёти Кобул аэропортини тарк этди.

Шу тариқа АҚШнинг Афғонистондаги 2001 йил бошланган ҳарбий операцияси расман якунланди. Кобул аэропортидан 14 августдан буён 122 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. «Толибон» 31 август Афғонистондаги эвакуация жараёнларини тугатиш учун охирги кун эканини маълум қилганди.

Белгиланган вақт давомида Америка ва иттифоқчилари Афғонистондаги операциялар вақтида уларга ёрдам берган таржимонлар, журналистлар ва ҳуқуқ фаолларини олиб чиқиб кетишга ҳаракат қилишди. Аммо уларнинг ҳаммасини Афғонистондан олиб чиқишнинг имкони бўлмади.

Шу тариқа Афғонистондан дунёга чиқиш мумкин бўлган ягона объект — Кобул аэропорти ҳам «Толибон» назоратига ўтди. Энди ташкилот мамлакатни тарк этмоқчи бўлганларга бундай имкониятни берадими йўқми — номаълум.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан