Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ҳарбийларини Ўзбекистонга жойлаштиришга зарурат йўқ, Вашингтонда бу ҳақда билишади — ТИВ
23.10.2021 08:33,  
97

Ўзбекистон ўз ҳудудида АҚШ ҳарбийларини жойлаштириш заруриятини кўрмаяпти, Вашингтон бу позицияни тан олади, деди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов пайшанба куни россиялик журналистларга.

ТИВ раҳбари 22 октябрь куни ўтказган матбуот анжуманида «Первый канал», «Россия 24», «НТВ» телеканаллари, ТАСС АА, «Коммерсанть» ва «Комсомольская правда» газеталари мухбирлари иштирок этди. Учрашув икки соатга яқин давом этди.

«Бугунги реаллик шуки, бунга эҳтиёж йўқ», — деди Абдулазиз Комилов Ўзбекистон ҳудудига АҚШ ҳарбийларини жойлаштириш имконияти ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

ТИВ раҳбари 2002 йилда имзоланган Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияда ва президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда Вашингтонга ташрифи якунлари бўйича қўшма баёнотда ўзаро ҳамкорликнинг стратегик йўналишлари белгилаб берилганини ва «ўзаро муносабатларимизнинг чегаралари» баён этилганини эслатиб ўтди.

«Ва кўплаб ҳар йиллик сиёсий маслаҳатлашувлар, кўплаб жиддий учрашувлар чоғида америкаликларга етказилди ва улар қарийб барчасини тушунишди ҳамда сиз айтаётган нарсалар Ўзбекистон учун мутлақо қабул қилиб бўлинмас эканлигини тан олишди ва улар кўтариб чиқилмайди ва муҳокама қилинмайди», — дея қўшимча қилди у.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан