Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ишчи визаларни қайта расмийлаштиришни режалаштирмоқда
31.03.2021 09:21,  
183

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти чет эллик мутахассислар учун бир қатор ишчи визаларини беришга қўйилган тақиқни бекор қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg манбаларига асосланиб ТАСС хабар берди.

Унга кўра, АҚШнинг янги расмийлари ўтган йили бир неча тоифадаги ишчи визаларини, шу жумладан Н-1В, Н-2В, Н-4, L турлари ва кўплаб J тоифадаги ҳужжатларни расмийлаштиришга қўйилган тақиқни узайтирмаслик имкониятини кўриб чиқмоқдалар.

Уларнинг барчаси АҚШда ишлаш ҳуқуқини беради. Ўша пайтдаги президент Доналд Трамп томонидан январ ойи бошида узайтирилган тақиқ 31 мартда ўз кучини йўқотади.

Агентликнинг таъкидлашича, янги маъмуриятнинг бундай қарори чет элдан малакали ишчиларни ёллаш учун H-1B визаларига мурожаат қилишни афзал кўрган технологик компаниялар кўмаги билан амалга оширилади.

Вашингтоннинг аввалги маъмурияти тасдиқлаш ставкасини пасайтирган Н-1В виза дастурини кучайтиришга уринди.  Ушбу дастур АҚШ иш берувчиларига чет эллик ишчиларни вақтинча ёллаш имкониятини беради.  Технология саноати, айниқса, фан ва технологияларни чуқур биладиган чет эллик мутахассисларни жалб қилувчилар асосан Н-1В визаларига таянади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан