Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ЖССТ билан алоқаларни узди
30.05.2020 12:52,  
317

АҚШ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан алоқаларни узди. Бу ҳақда президент Доналд Трамп баёнотига таяниб Reuters нашри хабар бермоқда

Трампнинг сўзларига кўра, ЖССТ "керакли ислоҳотларни" амалга ошира олмади. АҚШ ЖССТни молиялаштириб келаётган пуллари бошқа ташкилотларга йўналтиради, дея қўшимча қилди Трамп.

Унинг сўзларига кўра, ташкилот Хитой томонидан тўлиқ назорат қилинади, "у йилига атиги 40 миллион доллар тўласа ҳам", АҚШ эса ҳар йили 450 миллион беради. 

19 май куни Трамп ЖССТдан "Хитой таъсиридан ҳоли эканлигини исботлаш" ни талаб қилди ва агар у таркибий ислоҳотларга рози бўлмаса, ташкилотни молиялаштиришдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилди.

Унинг фикрига кўра, ЖССТ Covid-19 эпидемияси пайтида ўз мажбуриятларини бажармади, шунингдек, Хитой томонидан тақдим этилган коронавирус инфекцияси маълумотларини текширмади. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг маблағлари апрел ойи ўрталарида музлатиб қўйилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан