Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ўз халқига бепул озиқ-овқат тарқатиш учун 3 миллиард долларлик маҳсулот сотиб олади
11.05.2020 09:52,  
154

АҚШ Президенти Доналд Трамп муҳтожларга бепул озиқ-овқат тарқатиш учун фермерларидан 3 миллиард долларга тенг миқдордаги маҳсулот сотиб олинишини маълум қилди.

Америка овози нашрининг хабар беришича, мамлакатда карантин туфайли ишсизлар сони ошгани сайин бепул озиқ-овқатга навбатлар ҳам катталашиб бормоқда.

Бу 3 миллиард доллар АҚШ Қишлоқ хўжалиги департаментининг апрель ойида соҳа учун ажратган 19 миллиард долларлик ёрдам пулидан бериладими ёки унга қўшимча равишдами, бунга аниқлик киритилмаган.

Апрель ойида мамлакатда 20,5 миллион киши ишини йўқотган, ишсизлик даражаси бугун 14,7 фоизга етган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан