Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Ўзбекистонга 2,5 миллион долларлик тиббий мосламалар юборди​
24.08.2020 16:57,  
78

АҚШ Ўзбекистонга умумий қиймати 2,5 миллион доллар бўлган 200 та ўпкани сунъий шамоллатиш мосламасини юборди, Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар бермоқда.

Ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаси Доналд Трамп маъмурияти томонидан июнь ойида эълон қилинган инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми сифатида тақдим қилинмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши кураш чораларини қўллаб-қувватлаш учун тақдим этилган тиббий жиҳозлар Вашингтондаги элчихонамиз томонидан Оқ уй маъмурияти, АҚШ Давлат департаменти ва Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) вакиллари билан ўтказилган қатор маслаҳатлашувлар натижасида мамлакатимизга жўнатилди.

Жиҳозларнинг техник хусусиятлари ҳақидаги маълумотлар дипломатик ваколатхонамизнинг USAID идораси вакиллари ва Калифорния университети эксперт-анестезиологлари билан учрашувда тақдим этилди.

Маълум қилинишича, асбоб-ускуналар тиббий технология ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича 40 йилдан ортиқ тажрибага эга Американинг «Zoll Medical Corporation» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган.

Қайд этилганидек, ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш муассасаларининг техник инфратузилмасини ҳисобга олган ҳолда махсус буюртма асосида ишлаб чиқарилди. Воситалар стационар даволанишда, ҳаво тиббий транспортида ёки тез ёрдам машиналарида ташиш пайтида интенсив терапия учун ишлатилади.

Калифорния университети амалиётчилари мосламаларнинг COVID-19 билан касалланганларни даволашда, шу жумладан, бемор нафас олишда қийналганда ва касалликнинг оғир босқичларида самарали эканини тасдиқлади. Ушбу қурилмалар ўпкани сунъий равишда шамоллатишнинг турли усулларидан фойдаланиш, турли ёшдаги беморлар ҳаётий функцияларини қўллаб-қувватлашга имкон беради.

Элчихона маълумотига кўра, ушбу мосламалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг барча минтақаларидаги 62 та тиббиёт муассасаси ўртасида тақсимланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан