Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ россиялик дипломатларни чиқариб юбормоқчи
9.04.2021 09:54,  
336

АҚШ Москвага нисбатан янги санкция қўллаш, яъни рус дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбориш масаласини ўрганиб чиқмоқда, дея хабар тарқатди “Bloomberg” агентлиги тегишли манбаларга таянган ҳолда.

Хабарда таъкидланишича, Байден маъмуриятининг расмий вакили “Solar Winds” орқали хакерлик ҳужуми ва сайловга аралашиш ҳолати бўйича маърузани якунлаган.

АҚШнинг муҳим қарорларидан бири чеклов чоралари қўллаш ва РФ дипломатлари давлатни тарк этишини талаб этишдан иборат бўлиши мумкин. Вашингтон рус дипломатларни «разведка ходимлари» деб ҳисоблаяпти.

Январь ойи бошида АҚШнинг Кибер хавфсизлик ва инфратузилмавий хавфсизлик бўйича агентлиги (CISA) ва Федерал қидирув бюроси бошқа бир қатор идоралар билан биргаликда қўшма баёнот эълон қилган эди. Ушбу ҳужжатда компьютер хавфсизлиги бўйича “Solar Winds” фирмаси мижозларига уюштирилган кенг қамровли кибер ҳужум ортида Россия тургани гумон қилинган. Вашингтон фикрича хакерларнинг АҚШ ҳукумати муассасаларига уюштирган ҳужумларидан кўзланган мақсад разведка маълумотларини йиғишдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан