Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Сардоба фожиасида жабрланган оилаларга 100 минг доллар ажратди
8.05.2020 16:50,  
417

АҚШ ҳукумати, Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) қошидаги Табиий офатларда ёрдам кўрсатиш бошқармаси орқали, энг муҳим қишлоқ хўжалиги ҳудудларининг биридан ўн минглаб кишиларнинг кўчирилишига сабабчи бўлган Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори қисман ўпирилиши натижасида Ўзбекистонда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватламоқда.

USAID маҳаллий бир ташкилотга табиий офатдан зарар кўрган оилаларга муҳим ёрдам воситалари сотиб олиш ва етказиб бериш учун 100 000 доллар ажратмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.

“Сирдарё вилояти аҳолисига чин дилдан ҳамдардлик билдираман. Ўзбекистон ҳукумати ва фуқаролари ушбу фалокат оқибатларини бартараф этиш учун тезда сафарбар этилди,”- деди АҚШ элчиси Даниел Розенблюм. “АҚШ ҳукумати бу офатдан зарар кўрган оилаларни қўллаб-қувватлашдан фахрланади”.

АҚШ ҳукумати бу маблағдан фойдаланиб сув омбори ўпирилиши натижасида ўз уйларидан кўчирилган муҳтож оилаларга озиқ-овқат ва бошқа зарур воситаларни тарқатиш орқали Ўзбекистонга мазкур инқироздан қутулиш ва қайта тикланишда ёрдам беради. Фавқулодда кўмак бўйича саъй-ҳаракатларни қўллашдан ташқари, USAID Ўзбекистон ҳукумати билан мамлакат иқтисодини диверсификациялаш, минтақавий савдони кучайтириш, соғлиққа жиддий таҳдидларни бартараф этиш ҳамда аҳоли эҳтиёжларини қондириш учун ҳукумат имкониятларини шакллантириш бўйича ҳамкорлик қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан