Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ Толибон билан тинчлик шартномасини имзолади
1.03.2020 11:39,  
416

АҚШ Толибон билан тинчлик шартномаси ва америкалик ҳарбийларнинг мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши битимини имзолади.Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Келишув 20 йилдан бери давом этаётган можарони ҳал қилишда муҳим старт бўлиши мумкин. АҚШ ва унинг НАТОдаги шериклари 135 кун ичида Афғонистондаги ҳарбий контингентини 8,6 минг кишигача қисқартиради.

Агар Толибон келишув шартларига риоя қилса, 14 ой ичида барча қўшинлар Афғонистондан олиб чиқиб кетилади.

АҚШ ва Толибон 2018 йилдан бери тинчлик келишуви борасида музокаралар олиб бормоқда. 2019 йил сентябр ойида АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу музокаралар "ўлик ҳолатда" эканлигини айтган эди.

Мавзуга доир: «Толиблар – афғон жамиятининг бир қисми ва фуқаролари» – Абдулазиз Комилов

Тинчлик битими 29 феврал Доҳа шаҳри (Қатар)да Ҳиндистон, Индонезия, Покистон, Қатар, Туркия, Тожикистон, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари иштирокида имзоланган. 

"Барча хорижий кучларнинг Афғонистондан тўлиқ чиқарилиши ва келажакда ҳеч қачон унинг ишларига аралашмаслик тўғрисидаги келишув, шубҳасиз катта ютуқдир", дея баёнот берди Толибон.

Доҳадаги Толибон вакили Муҳаммад Наим келишувни "олдинга ташланган қадам" деб баҳолади.

"Бу келишув билан Афғонистонда уруш тугайди", деди у Ал Жазира нашрига берган интервьюсида.

Ўз навбатида, АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Толибонни барча мажбуриятларини бажаришга чақирди. 

Мавзуга доир: АҚШ-Толибон музокаралари — Абдулазиз Комилов Доҳага ташриф буюрди

Мавзуга доир: Толибон раҳбари Шавкат Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан