Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ ва Россия элчилари БМТ Хавфсизлик кенгашида даҳанаки жангга киришиб кетди
1.02.2022 16:03,  
878

Америка Қўшма Штатларининг БМТдаги доимий вакили Линда Томас-Гринфилд ва Россия Федерацияси доимий вакили Василий Небензя ўртасидаги даҳанаки тортишув сўнгги йиллардаги «энг жиддийси», деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда The Washington Post нашри ёзмоқда.

Маълум бўлишича, америкалик элчининг Россия ҳақидаги сўзлари Небензанинг кескин сўзлар айтишига сабаб бўлган. Гринфилд таъкидлаганидек, Россия асоссиз равишда Ғарб мамлакатлари ва Украинани агрессорлар сифатида гавдалантирмоқда ва шу билан қўшни мамлакатга ҳужум қилиш учун баҳона қидирмоқда. 

Бунга жавобан, Россия вакили Вашингтонни минтақада вазиятни танглаштиришга хизмат қилаётган ҳамда Москванинг ҳужуми ҳақидаги ёлғон баёнотлари билан қасддан фитна уюштирмоқда. 

«Сиз бу қачон содир бўлишини кутяпсизми? Гўёки, сўзларингиз ҳақиқатга айланишини истаётгандек кўринасиз», — дея ғазабини сочган Небензя. У, шунингдек, айнан Америка саъй-ҳаракатлари боис, эндиликда, Украинани «нацистлар» бошқармоқда. Бунда Ғарб «Гитлер томонида жанг қилганларни қаҳрамонлар»га айлантиришга уринмоқда. 

Умуман олганда, The Washington Post нашри ёзишича, АҚШ ва РФ вакиллари ўртасидаги даҳанаки жанг Иккинчи жаҳон урушидан бошлаб, совуқ уруш даври, ундан кейинги 10 йилликлар мобайнида тўпланиб келган тарихий фактлар билан тўлиб тошган эди. Гарчи, томонлар муаммони дипломатик йўл билан ҳал этишларини айтаётган бўлса-да, ҳозирча, ҳеч ким ёнберишга тайёрлигини намойиш этганича йўқ. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан