Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШ йил охиригача Ироқдаги миссиясини якунлайди
22.11.2021 17:18,  
69

АҚШ 2021 йилнинг охиригача Ироқдаги ҳарбий миссиясини якунлайди ва келишувларга мувофиқ мамлакатни тарк этади.

Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби Жон Кирби АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ва Ироқ мудофаа вазири Жума Инаднинг Баҳрайнда бўлиб ўтган учрашуви якунлари бўйича ёзма баёнотига таяниб маълум қилди.

Унга кўра, АҚШлик генерал ҳукумат таклифига биноан Ироқ хавфсизлик кучларини ИШИДга қарши курашда қўллаб-қувватлаш учун араб мамлакатида қолишини тасдиқлаган.

Унга кўра, Вашингтон 2021 йил июль ойида ўз мажбуриятларини бажаришда давом этади. Хусусан, Остин йил охиригача Ироқда жанговар миссияларни бажарувчи Америка кучлари қолмаслигига ваъда берди.

Кирбининг сўзларига кўра, АҚШ ҳарбий миссиясининг кейинги босқичи Ироқ ҳарбийлари билан маслаҳатлашиш, ёрдам бериш ва разведка маълумотларини алмашиш бўлади.

Шу билан бирга, Остин АҚШ Яқин Шарқ минтақасида муҳим ҳарбий мавжудлигини сақлаб қолишини ва агар зарурат бўлса, уни тезда ошириши мумкинлигини қайд этди. Унинг таъкидлашича, Америка томони минтақада юзага келаётган муаммоларга қарши туришга қодир бўлган кўп томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш  тарафдори.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан