АҚШнинг Луизиана штатида дунёдаги иккинчи йирик шакар ишлаб чиқарадиган Domino Sugar заводида ёнғин содир бўлди, деб хабар берди Fox News телеканали.
Унга кўра, ёнғин шакар сақланадиган омборда бошланган. Ўша пайтда корхонада 130 завод ишчилари бўлган, улар эвакуация қилинган, ҳеч ким зарар кўрмаган.
Ёнғин ўчирувчилар тезда воқеа жойига етиб келди ва уч соат ичида оловни ўчиришга муваффақ бўлди.
Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Domino шакар заводи 1909 йилда Миссисипи қирғоғида ташкил этилган. Корхона йилига 90 минг тоннадан ортиқ шакар қамишга ишлов беради.