Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда коронавирус билан оғриган беморлар сони 2 миллиондан ошди
11.06.2020 12:32,  
104

АҚШда умумий коронавирус ҳолатлари 2 миллиондан ошди. Мамлакат соғлиқни сақлаш расмийлари бир неча ҳафтадан бери давом этаётган оммавий намойишларда иштирок этган ҳар бир кишини текширувдан ўтишга чақирмоқда.

Reuters томонидан ўтказилган таҳлилларга кўра, беш ҳафталик пасайишдан сўнг миллий миқёсда янги инфекциялар бироз кўпаймоқда.

Июн ойида энг кўп аниқланиш ҳолати 5 июнга тўғри келмоқда, айнан шу куни рекорд даражада кўп - 545 690 киши коронавирус тестини топширган.

АҚШда биринчи коронавирус инфекцияси январ ойида қайд этилган эди. Кунига ўртача 30 мингдан янги ҳолат аниқланган апрел ойининг 28 куни мамлакатда умумий коронавирус ҳолатлари сони бир миллионга етди. Май ойида эса кунлик ўртача 23 мингта ҳолатни ташкил қилди. Шу вақтга қадар июн ойида ҳар куни ўртача 21 мингдан янги коронавирус ҳолатлари тасдиқланган.

Америкада 112 минг киши коронавирус инфекциясидан вафот этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан