Америка Қўшма Штатларидаги Covid-19 коронавируси туфайли ўлимлар сони Биринчи Жаҳон уруши даврида Америка армиясининг йўқотишларидан ошиб кетди.
Расмий маълумотларга кўра, Биринчи жаҳон уруши пайтида АҚШнинг йўқотишлари 116,516 кишини ташкил этган.
Коронавирусга оид статистик маълумотларни олиб борадиган Американинг Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, 116 905 америкалик Covid-19 туфайли вафот этган.
Америка Қўшма Штатлари инфекция туфайли вафот этганлар сони бўйича биринчи ўринда туради. Мамлакатда 2,1 миллион киши коронавирус инфекцияси билан касалланган. Ушбу кўрсаткич бўйича АҚШ Бразилия (923 минг), Россия (544,7 минг), Ҳиндистон (343 минг) ва Буюк Британиядан (деярли 300 минг) олдинда турибди.
Ўлим даражаси бўйича етакчи бешликка Бразилия (45,2 минг), Буюк Британия (42 минг), Италия (34,4 минг) ва Франция (29,5 минг) киради.
5 июн куни АҚШ Президенти Доналд Трамп мамлакат коронавирус эпидемиясини деярли енгганини ва пандемия туфайли жорий этилган чекловларни олиб ташлаш зарурлигини таъкидлаган эди. Бир неча кун олдин давлат раҳбари коронавирус инфектсияси ва унинг асоратлари оқибатида ўлим ҳолатлари АҚШда камаяётганини айтди.
Вашингтон университети Ўлчов ва таҳлил тизимлари институти олимларининг фикрича, шу йилнинг октабрига қадар АҚШда вирус туфайли вафот этганлар сони 200 мингдан ошиши мумкин.