Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда коронавирусдан илк маротаба ўлим ҳолати қайд этилди
1.03.2020 11:09,  
435

Вашингтон штати (АҚШ) соғлиқни сақлаш департаментининг маълум қилишича, 29 феврал, шанба куни мамлакатда COVID-19 коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ABC News ҳамда The Daily Beast хабар бермоқда.

Вафот этган шахс 50 ёшли аёл бўлиб, аввалроқ у “юқори ҳавф омилларига эга бемор” деб таснифланган эди. Коронавирус юқтириб олган яна 4 та бемор оғир ҳолатда эканлиги қайд қилинган.

Касалликларнинг олдини олиш ва назорат қилиш маркази маълумотларига кўра, Қўшма Штатларда коронавирусни юқтириб олган беморлар сони 60 дан ошади.

Аввалроқ президент Доналд Трамп маъмурияти Конгрессдан коронавирус билан курашиш учун $2,5 млрд сўраган эди. Таъкидланишича, ушбу маблағнинг $1 млрди коронавирус вакцинасини топиш учун лаборатория тадқиқотларига ажратилади.

Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси маълумотларига кўра, COVID-19 коронавируси дунё бўйлаб, 85 мингдан ортиқ одамда қайд этилган. Хитойнинг ўзида 79 минг киши. Эпидемия 40 дан ортиқ мамлакатни қамраб олган.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан