Америка Қўшма Штатларида мамлакатни ларзага солган "Лаура" тўфони қурбонлари сони 14 кишига етди.
AP маълумотларига кўра, беш киши қулаган дарахтлар туфайли вафот этган, саккизтаси генераторларнинг хавфли ишлаши туфайли углерод оксидидан заҳарланиш натижасида вафот этган. Яна бир киши чўкиб кетди.
"Лаура" бўрони сўнгги бир неча йил ичида энг вайронкорга айланиши мумкинлиги айтилмоқда - унга тўртинчи куч тоифаси берилган эди, чунки шамол тезлиги соатига 240 кмга етмоқда. Кейин бўрон кучи даражаси иккинчи тоифага туширилди.
Президент Доналд Трамп "Лаура" тўфони туфайли Луизиана штатида фавқулодда ҳолат жорий этди.
Давлат раҳбари бўрондан зарар кўрган ҳудудларни тиклаш бўйича саъй-ҳаракатларини тўлдириш учун федерал ёрдам кўрсатишни буюрди, дейилади Оқ уй томонидан эълон қилинган баёнотда.