Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда насронийлар сони камайяпти
18.10.2019 17:48,  
646

“Пью тадқиқот маркази” ўтказган сўровдан маълум бўлишича, АҚШда ўзини насроний деб ҳисобловчилар сони охирги 10 йилда 12 фоизга камайган.

2018-2019 йилларда ўтказилган сўровда қатнашган америкаликларнинг 65 фоизи ўзининг насроний динига мансублигини айтган. Атеистлар, агностиклар ёки ўзини ҳеч қайси динга мансуб деб билмайдиганларнинг сони эса охирги 10 йилда 9 фоизга ортиб, 26 фоизга етган.

Насронийлар сонининг камайиши ҳам протестантлар, ҳам католиклар орасида кузатилган. 2009 йилда протестантлар сони 51 фоизга тенг эди, ҳозир эса – 43 фоиз. Католиклар сони эса 25 фоиздан 20 фоизга тушиб қолган.

Айни пайтда черковга қатновчилар сони ҳам камайган. Сўровнома иштирокчиларнинг учдан бир қисми черковда бир ойда 1-2 марта, қарийб учдан икки қисми эса йилда фақатгина бир неча марта боришини айтган.

2009 йилда АҚШ аҳолиси деярли 233 миллион ва унинг 77 фоизи насроний эди. Ҳозир мамлакат аҳолиси сони 256 миллионга етди, насронийлар сони эса – 65 фоиз.

АҚШ аҳолисининг 2 фоизи яҳудийлар ва 1 фоизи мусулмонлардан иборат.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан