Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






АҚШда Хитойга қарши санкциялар лойиҳаси ишлаб чиқилди
13.05.2020 13:02,  
563

АҚШ Сенати Covid-19 туфайли Хитойга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

The Hill нашрининг маълум қилишича, лойиҳа ўз ичига қуйидаги санкцияларни олади:

  • - 60 кун ичида Хитой АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан коронавирус бўйича олиб борилаётган ҳар қандай тадқиқот учун барча ҳисоботларни тақдим қилиши шарт;
  • - Хитой вирус ўчоғи бўлган барча денгиз маҳсулотлари бозорларини ёпиши шарт;
  • - ХХР ҳукумати эпидемиядан сўнг Гонконгда қўлга олинган норозилик намойишлари фаолларини қўйиб юбориши шарт.

Агар Хитой мазкур талабларни бажармаса, нима бўлади?

  • - Хитой активлари музлатиб қўйилади;
  • - АҚШга маълум тоифадаги хитойлик фуқароларнинг кириши тақиқланади;
  • - визалар бекор қилинади;
  • - Америка молия институтларининг хитой компанияларини суғурталаши ва уларга кредитлар бериши тақиқланади;
  • - Хитой компанияларига ўз қимматбаҳо қоғозларини Америка биржаларига жойлаштириши ман қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан